«алишер султонов» тегли мақолалар


Жўрабек Мирзамаҳмудов бош вазир ўринбосари — энергетика вазири этиб тайинланди
29 сентябрь 2022, 22:54

Жўрабек Мирзамаҳмудов бош вазир ўринбосари — энергетика вазири этиб тайинланди

Президент «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Жўрабек Мирзамаҳмудовни бош вазир ўринбосари — энергетика вазири этиб тайинлади.

Энергетика вазири Алишер Султанов лавозимидан озод этилди
7 апрель 2022, 17:55

Энергетика вазири Алишер Султанов лавозимидан озод этилди

2019 йилдан бери энергетика вазири сифатида ишлаб келаётган Алишер Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Энергетика вазири Алишер Султонов коронавирусга қарши икки маротаба тўлиқ эмланган
12 август 2021, 17:28 1

Энергетика вазири Алишер Султонов коронавирусга қарши икки маротаба тўлиқ эмланган

Энергетика вазири Алишер Султонов декабрь ва май ойлари оралиғида икки маротаба коронавирусга қарши вакцинациянинг тўлиқ курсини тугатган. Вазир айнан қайси препарат билан эмлангани маълум қилинмади.

Президент — энергия таъминоти ҳақида: «Мен ўйлайманки, коррупция қилиш учун бу соҳани ислоҳ қилишмаган»
25 март 2021, 19:05

Президент — энергия таъминоти ҳақида: «Мен ўйлайманки, коррупция қилиш учун бу соҳани ислоҳ қилишмаган»

Шавкат Мирзиёев таъкидлашича, электр энергия ва газ соҳаси «коррупция қилиш учун ислоҳ қилинмаган». У 2021 йилда 5377 маҳаллада (60%) 15 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4000 та трансформаторларни таъмирлаш бўйича кўрсатма берди. Энергетика вазири ўтган 25 йиллик даврга қараганда сўнгги 4 йилда 2,5 бараварга кўпроқ электр тармоқлари қурилганини маълум қилди.

Дераза ва эшиклар яхши ёпиляптими, шамол ўтмаяптими? — энергетика вазири ҳаво кескин совиши ҳақида огоҳлантирди
19 январ 2021, 23:51

Дераза ва эшиклар яхши ёпиляптими, шамол ўтмаяптими? — энергетика вазири ҳаво кескин совиши ҳақида огоҳлантирди

Энергетика вазири Алишер Султонов 10 кун ичида ҳаво кескин совиши ҳақида гапириб, авваллари «деразалар яхши ёпиляптими, шамол кирмаяптими, эшиклар ёпиладими, эшикларни иситишни ҳам ўйлардик», — деди. Шунга кўра, 20 январдан 1 февралгача истеъмолчиларни электр энергия ва газ билан таъминлаш учун барча чоралар кўрилгани қайд этилди.

«Ўзбекистондаги АЭС учун энг хавфсиз реактор танланган» — энергетика вазири
1 декабр 2020, 16:34

«Ўзбекистондаги АЭС учун энг хавфсиз реактор танланган» — энергетика вазири

Энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистонда қуриладиган АЭС учун танланган реактор бугунги кун учун энг хавфсиз эканини таъкидлади. У Чернобиль ва Фукусима атом станцияларидаги аварияларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда «эритмани ушлаб турувчи» қурилмаси мавжуд ягона реактор ҳисобланади.

«Тизим ҳам маънан, ҳам жисмонан эскирган». Алишер Султонов энергетика инфратузилмаси ҳақида
30 ноябр 2020, 16:55 1

«Тизим ҳам маънан, ҳам жисмонан эскирган». Алишер Султонов энергетика инфратузилмаси ҳақида

Энергетика вазири Алишер Султонов мамлакат энергетика тизимининг ҳозирги ҳолати, бу — ҳам собиқ иттифоқ мероси, ҳам Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йил ичидаги ҳаракатсизлиги эканини таъкидлади. «Ҳаракатсизлик — мажбурликдан, яъни, бунга маблағ ажратилмади», — дея тушунтирди вазир. У шунингдек, унга нисбатан билдирилаётган салбий фикрларга нисбатан ҳазиломуз жавоб қайтарди.

30−35 йил давомида барчаси «Ўзбекнефтгаз» банкрот бўлиши учун қилинган — энергетика вазири
30 ноябр 2020, 14:37

30−35 йил давомида барчаси «Ўзбекнефтгаз» банкрот бўлиши учун қилинган — энергетика вазири

Энергетика вазири Алишер Султонов Alter Ego лойиҳасида берган интервьюсида 30−35 йил давомида барчаси «Ўзбекнефтгаз» банкрот бўлиши учун қилингани, компанияга беғараз ажратилган 400,9 млрд сўмлик субсидиялар ҳамда тизимдаги коррупция ҳақида тўхталди. У ўзи шу компанияга раҳбар бўлган вақтда ушбу муаммоларни бартараф этмагани сабабини ҳам маълум қилди.

30 йил Марказий Осиё энергия тақсимлаш тизимидан чиқамиз деб кўп нарсани йўқотдик — Алишер Султонов
30 ноябр 2020, 11:13

30 йил Марказий Осиё энергия тақсимлаш тизимидан чиқамиз деб кўп нарсани йўқотдик — Алишер Султонов

Энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистон 30 йил давомида Марказий Осиё энергия тақсимлаш тизимидан чиқишга ҳаракат қилиб, кўп нарсани йўқотгани, жумладан, бу ҳолат йирик станцияларнинг муддатидан аввал эскиришига сабаб бўлганини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон 2020 йилда қанча электр экспорт ва импорт қилгани айтилди.

«Ҳозир ҳамма истеъфога чиқиб кетадиган бўлса, ишни ким қилади» — энергетика вазири истеъфо ҳақида
26 ноябр 2020, 09:37 3

«Ҳозир ҳамма истеъфога чиқиб кетадиган бўлса, ишни ким қилади» — энергетика вазири истеъфо ҳақида

Энергетика вазири Алишер Султонов газ ва электр таъминоти ортидан жамоаси билан истеъфога чиқиш масаласида фикр билдирди. «Тўғри, камчиликлар жуда ҳам кўп. Лекин ҳозир ҳамма истеъфога чиқиб кетадиган бўлса, ишни ким қилади? Мутахассислар ўзи қолмаяпти. Сиз ўйламанг, ҳеч ким ўзини жойини ушлаб олгани йўқ, лекин қандай қийин бўлмасин, ҳамма ўзини ишини қилиши керак», — деди вазир.

«Ҳеч қачон Ўзбекистон «Лукойл»дан қарз бўлмаган» — энергетика вазири
26 ноябр 2020, 08:49

«Ҳеч қачон Ўзбекистон «Лукойл»дан қарз бўлмаган» — энергетика вазири

Энергетика вазири Алишер Султонов таъкидлашича, Ўзбекистон ҳеч қачон «Лукойл»дан қарз бўлмаган. У қарздор «Ўзбекнефтегаз» бўлганини, ҳозирги пайтда «Ўзтрансгаз» газ олганини айтди. «Ўшанинг учун бу иккита хўжалик субъектлари ўртасидаги муносабат» — деди вазир. Унинг ўринбосари Беҳзот Норматов Ўзбекистон «Лукойл» лойиҳаларида қанча даромад қилганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг